Мирзоҳид Фармонов Тунис Гран-присида ўзини кўрсатди
Тунисда давом этаётган дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг иккинчи кун беллашувлари ўз якунига етди. Қувонарлиси, ушбу кун ҳам терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди. -73 кг. вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз Мирзоҳид Фармонов мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди.
Полвонимиз мусобақани Монако вакили Седрик Бесси устидан қозонилган ғалаба билан бошлади. Шундан сўнг россиялик Салан Ондар ва швейцариялик Нильс Штампни ажойиб усуллари билан мусобақадан чиқариб юборди.
Фармонов косоволик Акил Гьяковага қарши кечган ярим финал баҳсида имконятни бой бериб қўйган бўлса ҳам ўзини бронза медали учун кечадиган баҳсга пухта тайёрлай олди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда франциялик Бенжамин Ахусга ҳеч қандай имконият қолдирмаган Мирзоҳид якунда ўз ғалабасини тантана қилди.
Афсуски, -81 кг. вазн тоифасида баҳс олиб борган бошқа бир вакилимиз Давлат Бобонов мусобақани эрта тарк этди.
Фикрлар