“Монако” – “Нант” 1:0. Жардим шогирдлари “тоза ҳаво”дан нафас олмоқда (Видео)

Франция чемпионати 25-турида “Монако” клуби ўз майдонида “Нант” футболчилари билан ўзаро баҳс олиб борди.

Беллашувнинг 13-дақиқасида Желсон Мартинш томонидан киритилган гол ўйинда ягоналигича қолди ва Леонардо Жардим шогирдлари муҳим 3 очкони расмийлаштирди.

Қайд этиш лозим, очколари сонини 22 тага етказиб олган “Монако” турнир жадвалида 16-ўринга кўтарилиб, сентябр ойидан буён илк бор хавфли зонадан чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!