Мората яна Испанияга қайтиши мумкин
Лондоннинг "Челси" клуби ҳужумчиси Альваро Мората яна Испанияга қайтиши мумкин.
Estadio Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра испаниялик футболчига "Севилья"дан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Моратага шахсан андалусияликлар спорт директори Хоакин Капаррос жиддий қизиқиш билдира бошлади.
Таъкидлаш керакки Мората айни дамда "аристократлар" сафида етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаяпти ва шу сабабли ҳам жамоасини ўзгартиришга тайёр.
Фикрлар