Морено фаолиятини "Арсенал"да давом эттириши мумкин

"Ливерпуль" ҳимоячиси Альберто Морено фаолиятини Лондоннинг "Арсенал" клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ деярли захира ўйинчисига айланиб қолган 26 ёшли испаниялик футболчи мерсисайдликлар билан амалдаги шартномасини узайтирмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг келишуви эса мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва у шундан сўнг эркин агентга айланади.

“Канонирлар” бош мураббийи Унаи Эмери эса 32 ёшни қарши олаётган ҳимоячи Начо Монреалнинг ўрнига айнан Моренони кўзламоқда. Таъкидлаш керакки, Эмери Моренони “Севилья”даги фаолиятидан қандай имкониятларга эга эканлигини яхши билади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!