Моуриньо "Реал"нинг янги бош мураббийи ҳақида нималар деди?

"Манчестера Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуринью “Реал”нинг янги устози Хулен Лопетеги борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен Лопетегига омад тилайман. Биз у билан 21 йилдан буён танишмиз. У ажойиб инсон ва яхши мураббий.

Унинг Испания терма жамоасидан кетиши? Мен “Реал” билан шартнома имзолаганимда “Интер” билан ўртадаги келишувни бузмаганман ва якунда биз Чемпионлар лигасида ғолиб чиққанмиз. Бу воқеадан кейин профессионаллигим камайиб қолди деб ўйламайман”, - дейди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Лопетеги “Реал” билан келишуга эришгани учун ЖЧ-2018 стартига 1 кун қолганида Испания терма жамоасидан истеъфога чиқарилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!