"Навбаҳор" мураббийларига эронлик футболчилар ёқмади

Хабарингиз бор, Наманганнинг "Навбаҳор" клуби айни кунларда Қримда янги мавсум учун тайёргарлик олиб бормоқда. Бир неча кун олдин жамоа машғулотига эронлик икки футболчи келиб қўшилгани борасида хабар бериб ўтгандик.

Маълум бўлишича, клуб мураббийлар штаби эронликлардан кўнгли тўлмаган. Натижада, эронлик ярим ҳимоячилар Неисариколи Мохсен ва Жавадигалингешлаги Сажадга жавоб беришди.

Шунингдек, “лочинлар” сафига россиялик ярим ҳимоячи Иван Соловьёв келиб қўшилган. 25 ёшли футболчи ҳозирда жамоа кўригида бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!