Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Аргентинанинг жаҳон чемпионатига чиққани ва Чили терма жамоасининг мундиал йўлланмасидан маҳрум бўлгани ҳақида тўхталиб ўтди.

“Дўстим Месси жаҳон чемпионатидек нуфузли мусобақада иштирок этишидан жудаям хурсандман. Лео иккимизни Чили терма жамоасида дўстларимиз бор, аммо бу футбол. Бразилия бор кучи билан ўйнашга ва ғалаба қозонишга мажбур эди”, - дейди Неймар.

Эслатиб ўтамиз, Чили терма жамоаси гуруҳда 6-ўринни эгаллаб мундиал йўлланмасидан маҳрум бўлган бўлса, Аргентина сўнгги турда ғалаба қозониб 3-ўринни эгаллади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98