Неймар Рабьога "Барселона"га ўтмасликни маслаҳат бермоқда

ПСЖ форварди Неймар жамоадоши Адриен Рабьога "Барселона"га ўтиш фикридан қайтишни маслаҳат бермоқда.

Don Balon нашри тарқатган хабарга кўра бразилиялик футболчи франциялик жамоадошига каталонияликлар сафида рақобат жуда юқори эканлиги ва шу боис унинг учун Парижда қолиш энг тўғри йўл бўлишини айтган.

Маълумот учун, Рабьо жорий мавсум ПСЖ сафида жами 20та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!