Одил Аҳмедов 31 ёшга тўлди!

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов 31 ёшга тўлди. Шу муносабат билан SPORTS.uz портали иқтидорли футболчимизни табриклайди, келажак фаолиятига омад тилайди.

Маълумот учун, Одил Аҳмедов фаолияти давомида “Пахтакор”, “Анжи”, “Краснодар” каби клубларда тўп сурган. У 2016 йил “Краснодар”дан “Шанхай СИПГ”га 9 млн еврога кўчиб ўтган ва шу тариқа ўзбек футболи тарихидаги энг қиммат футболчига айланган.

Одил Аҳмедов Ўзбекистон терма жамоаси сафида 2007 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 90та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 16та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!