Олий лига-2016. Энг сермаҳсул ҳужум жуфтликлари ТОП-10

Олий лига-2016 якунларига оид қизиқарли маълумотларни сизнинг эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз. Бу сафар мавсумнинг энг сермаҳсул 10 та жуфтлиги ҳақида тўхталиб ўтамиз.

8-10. Неманя Йованович + Илҳом Юнусов ("Қизилқум"). 8+10=18

Йованович мавсум давомида 13 та гол киритган бўлса, шуларнинг 8 тасини иккинчи даврада "Қизилқум" либосида нишонлади. Навоийликлар ярим ҳимоячиси Илҳом Юнусов эса 10 та гол урди. Иккала футболчининг биргаликдаги голлари сони 18 тани ташкил этди.

8-10. Игор Сергеев + Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор") 11+7=18

Сергеев биринчи даврада 11 та гол уриб, кейин Хитой чемпионатига йўл олди. Машарипов эса мавсумни 7 та гол билан якунлади. Ушбу жуфтлик атиги ярим мавсум бирга ўйнаган бўлса ҳам, самарадорлик борасида ёмон натижа қайд этишмади.

8-10. Азиз Ибрагимов + Вадим Чемиртан ("Бухоро") 10+8=18 гол

Ибрагимов бутун мавсум давомида ўз ҳисобига 10 та гол ёздириб қўйди. Чемиртан эса иккинчи даврада 8 та голга муаллифлик қилди. Хуллас 18 та гол урган учта жуфтлик ҳам атиги ярим мавсум бирга ўйнашди холос.

5-7. Шохруз Норхонов + Павел Соломин ("Обод") 14+5=19 гол

Норхонов мавсум кашфиёти бўлди. У чемпионатда 14 та гол уришнинг уддасидан чиқди. Тажрибали Соломин эса 5 та тўп киритиб, жамоасининг Олий лигада қолишига муносиб ҳисса қўша олди.

5-7. Марат Бикмаев + Сервер Жепаров ("Локомотив") 12+7=19 гол

Бу жуфтлик "Локо"нинг иккинчи рақамли жуфтлигидир. Бикмаев 12 та гол урган бўлса, Осиёнинг 2 карра энг яхши футболчиси Жепаров 7 та голга муаллиф бўлди. Уларнинг умумий голлари сони 19 тани ташкил қилди.

5-7. Элдор Шомуродов + Достон Хамдамов ("Бунёдкор") 10+9=19 гол

Мавсумнинг энг ёш сермаҳсул жуфтлиги! Шомуродов 10 та, Хамдамов эса 9 та гол киритди. "Бунёдкор"нинг кумуш медални қўлга киритишида ушбу футболчиларнинг хизматлари беқиёс бўлди.

4. Зафар Полвонов + Игор Таран ("Шўртан") 12+9=21 гол

Бир неча йиллардан буён Олий лигада тўп суриб келаётган икки ҳужумчи мавсумни ажойиб якунлашди. Полвонов 12 та гол урган бўлса, Таран 9 марта рақиблар посбонларини ранжитди. Ғузорликларнинг урган голларининг ярми айнан ушбу икки футболчига тегишли бўлди.

3. Деран Черан + Шаҳбоз Эркинов ("Насаф") 12+11=23 гол

Черан ярим мавсумда 12 та гол уриб, мавсум кашфиётларидан бири бўлди. Эркинов эса мавсумни тўлиқ ўтказди ва ҳисобига 11 та гол ёзириб қўйди. Мазкур жуфтлик сермаҳсуллик бобида Олий лигада 3-ўринни эгаллашди.

2. Зохид Абдуллаев + Мурод Тошматов ("Металлург") 18+7=25 гол

Абдуллаев 18 та гол урган ҳолда, тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринни эгаллади. Тошматов эса 7 та гол билан, ушбу жуфтликнинг мавсумдаги энг сермаҳсул иккинчи жуфтлик бўлишига улуш қўшди.

1. Темурхўжа Абдухолиқов + Сардор Мирзаев ("Локомотив") 22+13=35 гол

Мавсум тўпурари бўлган Абдухолиқов 22 та голга муаллифлик қилди. Мирзаев эса рақиблар дарвозаларини 13 марта аниқ нишонга олди. Умумий ҳисобда 35 та гол урган "Локо" ҳужум дуэти бу борада мутлоқ ғолибликни қўлга киритди.

Фурқат Юсупов тайёрлади

АПЛ. 17-тур. Гранд жамоалар ўйинлари ҳақида

"Манчестер Юнайтед"нинг рекордчи футболчилари

Олий лига-2016. Энг сермаҳсул ҳужум жуфтликлари ТОП-10

Кучли бешлик. Мавсумнинг энг омадсиз 7 жамоаси

Одил Аҳмедовнинг Хитойга кетиши орқага ташланган қадамми?

Шўрпешона Венгер ёхуд "Арсенал"нинг дахшатли қуръалари

"Реал" рекордлар китоби. Учинчи қисм

Ла лигада энг кўп гол урган 7 хорижлик футболчи

Чемпионлар лигаси нимчорак финалида рўй бериши мумкин жуфтликлар ТОП-10

"Реал" рекордлар китоби. Иккинчи қисм

Олий лигада охирги 6 йилдаги хорижлик тўпурарлар

Бразилиялик Роналдодан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Испания чемпионатида дарвозабонларнинг рекордлари

Пойтахт клублари кушандалари ТОП-6

«Эль-класико»ларда кетма-кет ўйинларда гол урганлар ТОП-5

«Эль-Класико» тўпурарлари ТОП-11

«Эль-Класико»лардаги «хет-трик» ва «покер»лар

«Эль-Класико» ўзаро учрашувлар тарихи

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!