Osiyo o‘yinlari: O‘zbekiston – Bangladesh

  • 14.08.2018 14:07
  • Bekzod Isayev
  • 4
  • Futbol
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Yana bir necha daqiqalardan so‘ng Osiyo o‘yinlaridan o‘rin olgan futbol bo‘yicha O‘zbekiston va Bangladesh Olimpiya terma jamoalarining guruh bosqichidagi ilk o‘yini start oldi.

  • 90'

    Ўйин тугади. Сиз билан баҳсни Баҳодир Ҳасанов кузатиб борди. Эътиборингиз учун ташаккур. Бизни кузатишда давом этинг.

  • 90'

    Рақиб ҳужумчиси қарши ҳужумга қочиб кетди. Яхшиямки, ҳимоячиларимиз ўз вақтида хавфни бартараф этишди.

  • 90'

    Тўп назорати вакилларимизда

  • 81'

    Алибоевввв!!! Фтуболчимизнинг дарвозабон устидан оширган зарбасига бироз аниқлик етишмади...

  • 80'

    Атиқур Раҳмон ўрнига Абдуллоҳ майдонга тушди.

  • 79'

    Жавоҳир Сиддиқов ўрнига Хуршид Ғиёсов майдонга тушди.

  • 77'

    Тўп тўла вакилларимиз томонида. 

  • 76'

    Муҳаммад Атиқур Раҳмон жароҳат олди. Унга шифокорлар майдон ташқарисида ёрдам кўрсатишмоқда.

  • 74'

    Маҳбурур Рҳмон ўрнига Жафар Иқбол майдонга туширилди.  

  • 72'

    Рақиблар таркибида ўзгариш: Масук Миа ўрнига Сушанту Трипура майдонга тушди. 

  • 71'

    Сўнгги дақиқаларда вакилларимиз кишида машғулотда юргандек таассурот уйғотмоқда. Икки терма жамоа ўртасидаги фарқ яққол сезилмоқда.  

  • 70'

    Забиҳилло Ўринбоев ўз ўринини Бобир Абдуҳолиқовга бўшатиб берди.

  • 68'

    Уддин Саад Аббос Отахоновга нисбатан қўполлик ишлатди. 

  • 66'

    Жалолиддин Машариповнинг рейдидан сўнг Алибоев тўпни чиройли тарзда дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 66'

    ГОЛЛЛЛ!!!! Икром Алибоеввв!!!

  • 64'

    Достон Ҳамдамов ўрнига Азиз Турғунбоев туширилди.

  • 62'

    Ҳамюртларимиз позицион ҳужумга ўтишмоқда. Отахоновнинг зарбаси аааннча ноаниқ.

  • 58'

    Бипло Аҳмад Сиддиқовга нисбатан ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди.

  • 57'

    ГОЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳамммммдамоовввв!!!

  • 56'

    Шу ўринда қайд этиш лозимки вакилларимиз ўйин давомида рақибни майдон марказидаёқ кутиб олмоқда. Шунингдек, марказий зоналарни ёпиш эвазига рақибга дарвозамиз томон яқинлашиш имокнини бермаяпти. 

  • 55'

    Раҳмон Маҳбурур Аббос Отахоновга нисбатан қўполллик ишлатди. 

  • 54'

    Бангладеш босимни кучайтиришга уриниб кўрганди. Аммо вакилларимиз ушбу вазиятда чиқиб кетишди. 

  • 53'

    Достон Ҳамдамов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

  • 51'

    Уддин Саад Жавоҳир Сиддиқовга нисбатан қўполлик ишлатди. 

  • 49'

    Вакиллларимиз тўпни ўзларида сақлаб туришибди. Бангладеш тўлиқ ҳимояланишга мажбур. 

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди. 

  • 45'

    Биринчи бўлим якунига етди.

  • 45'

    Бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди.

  • 42'

    Одилжон Ҳамробековнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Энди вакилларимиз бурчакдан тўпини тепишади. Тўп олдида Достон Ҳамдамов. 

  • 40'

    Бангладешликларнинг хавфли ҳужуми ҳамюртларимиз томонидан қайтарилди. 

  • 33'

    Одилжон Ҳамробеков Зони Масукка нисбатан қўполлик ишлатди.

  • 31'

    Вакилларимизнинг яна бир ҳужуми... Сиддиқовга узатилган пас бироз ноаниқ...

  • 30'

    Тўп назорати вакилларимизда

  • 25'

    Фаҳад Муҳаммад оффсайдда.

  • 23'

    ГООЛЛЛЛ!!! Забиҳилло Ўринбоев ҳисобни очди!

  • 21'

    Акром Комиловга нисбатан қўполлик.

  • 19'

    Гош Бишванат Жалолиддин Машариповни қўполлик билан тўхтатиб қолди.

  • 17'

    Ўринбоев бугун дарвозабонга тинчлик бермаяпти. Яна бир зарба ва дарвозабон тўпи эгаллаб олди.

  • 16'

    Раҳмон Маҳбурурнинг ҳужуми омадсиз якунланди. Футболчи офсайдда.

  • 13'

    Рустам Ашурматовнинг ҳам зарбаси бироз ноаниқ. Айни пайтда ҳамюртларимиз рақибдан бир бош устун эканлигини намойиш этмоқда.

  • 8'

    Машарипооввв!!! Дарвозабон яна фаоллик кўрсатди. 

  • 6'

    Жавоҳир Сиддиқовнинг бурчакдан киритган тўпини Забиҳилло Ўринбоев дарвозага йўллади. Аммо зарбага аниқлик етишмади.

  • 2'

    Ўйиннни ҳамюртларимиз фаоллик билан бошлашди. Забиҳилло Ўринбоевнинг зарбасини дарвозабон қайтариб қолди.

  • 0'

    Ассалом алайкум қадрли футбол мухлислари бугун Жакарта шаҳрининг "Пакансари" стадионида Ўзбекистон терма жамоаси Бангладешга қарши майдонга тушади.

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!
&
SAIHUSH2017
14/08/2018 15:16
спорт канали ўз фонида!!! футболни кўраман деб ишдан қолибмана!!! спорт каналига каттакон қойилимиз!!!
&
SAIHUSH2017
14/08/2018 15:16
спорт канали ўз фонида!!! футболни кўраман деб ишдан қолибмана!!! спорт каналига каттакон қойилимиз!!!
&
SAIHUSH2017
14/08/2018 15:16
спорт канали ўз фонида!!! футболни кўраман деб ишдан қолибмана!!! спорт каналига каттакон қойилимиз!!!
&
Абдул
14/08/2018 15:58
Молатсы так держать