Осиё ўйинлари: Шунқор Абдурасулов ҳам олтин медаллар учун курашни давом эттиради
Осиё ўйинларида бокс беллашувлари ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Бугун мусобақанинг чорак финал баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Унда вакилларимиз орасида биринчи бўлиб 52 кг вазнда рингга чиққан Жасурбек Латипов ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
60 кг вазн тоифасида эса Шунқор Абдурасулов қирғизистонлик Арген Кадирбек уулуга қарши рингга чиқди.
Анчайин кучли рақибга кечган жангда рефери икки марта боксчимизда очко олиб ташлаганига қарамай, ўз устунлигини сақлаб қолди ва ҳақли равишда ярим финалга йўл олди.
Энди Шунқор ярим финал беллашувида индонезиялик Папенданг Фаррандни мағлуб қилган таиландлик Жунтронг Ружакранга қарши рингга чиқади.
Фикрлар