Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси бугун Халқаро мусобақадаги иштирокини бошлайди

Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик кўриш учун 16 июлдан 23 июлга қадар Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида ташкил этилаётган халқаро турнирда қатнашиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун Илҳом Ханжариев бошчилигидаги терма жамоа аъзолари Қозоғистон U-17 аёллар терма жамоасига қарши ўйин билан мусобақадаги иштирокини бошлайди. Учрашув Бишкек шаҳридаги Дўлан Омурзаков номидаги стадионда Тошкент вақти билан соат 13:30да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, турнирда Ўзбекистон, Қозоғистон аёллар терма жамоасидан ташқари Қирғизистон ва Тожикистоннинг 16 ёшгача бўлган футболчиларидан ташкил топган терма жамоалари ҳам қатнашишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!