Ўзбекистон кубоги. Навоийдаги даҳшатли ўйинда "Қизилқум" "Бухоро"ни иродали тарзда мағлуб этди

Ҳозиргина Ўзбекистон кубоги 1/16 финал босқичидан ўрин олган “Қизилқум” ҳамда “Бухоро” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Навоийдаги “Ёшлар” спорт мажмуасида кечган қарама-қаршиликда меҳмонлар 2:1 ҳисобидаги ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсаларда, якунда “олтин изловчилар” ўзларида ирода топиб, 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди ва 1/8 финал йўлланмасини  қўлга киритди.

Ўзбекистон кубоги. 1/16 финал

“Қизилқум” – “Бухоро” 3:2

Голлар: Элгужа Григалашвили, Неманья Йованович, Андрей Сидоров – Шаҳбоз Эркинов (2 та)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!