
Ўзбекистон терма жамоасининг БААдаги йиғини якунланди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик кўриш мақсадида БААнинг Дубай шаҳрида 21–24 январь кунлари ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказди.
Йиғин доирасида Самвел Бабаян шогирдлари иккита ўртоқлик ўйинини ўтказди. Ёшартирилган таркибда ҳаракат қилган Ўзбекистон терма жамоаси Дания U-23 термасига қарши баҳс олиб бориб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Иккинчи ўйинда эса терма жамоа Грузия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Терма жамоага жалб этилган “Пахтакор” футболчилари БААда йиғинини давом эттираётган жамоадошлари сафига бориб қўшлиди. Қолган футболчилар бугун Тошкентга қайтиб келади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босчиқи навбатдаги — 6-турини 23 март куни Сурияга қарши сафарда ўтказади.
Маълумот учун, ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин Ўзбекистон терма жамоаси 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Сурия 5 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни банд қилиб турибди. Эрон 11 очко билан биринчи, Жанубий Корея эса 10 очко билан иккинчи поғонада бормоқда.
Фикрлар