Ўзбекистон – КХДР ўйини 13 октябрь куни Тошкентда ўтказилади

6 сентябрь куни Сурия,  11 сентябрь куни эса Эрон терма жамоаси билан беллашган Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз, 13 октябрь куни соат 20:00 да Тошкентдаги “Миллий” стадионида КХДР терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
 
16 октябрда ўтказилиши мўлжалланган Ўзбекистон – Қатар миллий терма жамоалари ўртасидаги баҳс ҳам соат 20:00 да “Миллий” стадионида ўтказилади.
 
ЎФА Осиё кубоги ҳамда 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпиоантлари саралаш учрашувларига тайёргарлик доирасида навбатдаги ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш учун музокаралар олиб боришда давом этади.
 
Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги келаси йилнинг январь ойида Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтади. Ўзбекистон "F" гуруҳида Япония, Уммон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!