Ўзбекистонда илк маротаба каратэчиларимизга инновацион жанг симулятор панжаси тақдим этилди

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, мамлакатимиз миллий каратэ федерацияси ҳамда "Ludus alliance" ҳамкорлигида каратэчиларимизга инновацион жанг симулятор панжаси топширилди.
 
"Ludus alliance" ташкилоти томонидан яратилган инновацион жанг симулятор панжаси спортчиларнинг тезлиги, реакцияси, куч-қуввати ва чидамлилигини ўлчайди.
 
"Ludus alliance" мутахассиси фикрича, инновацион жанг симулятор панжасини яратиш учун беш йил вақт кетган. Панжалар Ўзбекистон, Россия, АҚШ, Жанубий Корея ва Исроил мамлакатлари мутахассислари томонидан ишлаб чиқилди. Уларнинг дунё бўйича илк тақдимоти 2018 йили Андижон шаҳрида ўтказилган эди.
 
Мазкур инновацион жанг симулятор панжаси Ўзбекистонда биринчи маротаба каратэ (WKF) бўйича миллий терма жамоасига тақдим этилди. Бунинг самарсамида, каратэчиларимиз бўлажак мусобақаларга пухта тайёргарлик кўрадилар ва юқори натижаларга эришадилар.
 
Мазкур панжалар қайд этган натижа мобиль иловалар орқали мураббийларга юборилади ва шу асосда спортчининг ҳолати баҳоланади.
 
_DSC0047.jpg
 
_DSC0021.jpg
 
_DSC0059.jpg
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!