ПСЖ яна бир жиддий йўқотишга учради
ПСЖ клуби вингери Марко Верратти яна жароҳат олди ва у Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Томас Тухель айтиб ўтди.
"Марко жамоанинг сешанба кунги машғулотларида охиригача иштирок эта олмади. Унинг бўлажак ўйинларда иштирок этиш ёки этмаслигини билиш учун вақт керак. Унинг жароҳати янги ва мен бу борада етарли маълумотга эга эмасман", - дейди германиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ жамоалари ўртасидаги учрашув 12 февраль куни "Олд Траффорд"да бўлиб ўтади.
Фикрлар