Пике фаолиятини 2020 йилда якунлаши мумкин, чунки...

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Жерар Пике ўзининг футболчилик фаолиятини 2019/20 йилги мавсум ниҳоясига етгач якунлашни режалаштирмоқда.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра испаниялик футболчи “кўк-анор ранглилар” президенти бўлмоқчи. “Барселона” президентлиги учун сайлов 2021 йилда ўтказилади. Ўша вақтга келиб Хосепа Марии Бартомеунинг ваколати ўз ниҳоясига етади. Пике 2021 йилда 33 ёшга тўлади ва у ушбу лавозим учун курашишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Пике “Барселона” сафида 2008 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
28/12/2018 22:44
Гап-да бу!