Про-лиганинг 33-тур марказий баҳси - "Андижон"-"Сурхон" учрашуви "Спорт" телеканалида жонли эфирда намойиш этилади

Аввал хабар берганимиздек эртага Про-лиганинг навбатдаги 33-тур учрашувларига старт берилади.

Ушбу турнинг марказий баҳси Андижонда маҳаллий “Андижон” ҳамда Термизнинг “Сурхон” жамоалари ўртасида кечади. Берилган маълумотларга қараганда ушбу ўйин эртага “Спорт” телеканалида жонли эфирда намойиш этилади. Ушбу учрашув соат 15:00да бошланиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Андижон" клуби раҳбарияти ушбу баҳга киришни бепул этиб белгилагани ҳақида хабар берган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!