Қатар терма жамоаси устози Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан нима ҳақида гапиришни истамади?
Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон – Қатар ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Бугун ушбу беллашув олдидан иккала терма жамоа бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар устози Феликс Санчес Бас ва футболчи Абдулраҳмон Муҳаммад журналистлар саволларига жавоб беришди.
Феликс Санчез: - Ўзбекистон билан бўладиган баҳс жуда ҳам қизиқарли бўлишига ишонаман. Эртага яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Муҳаммад Албакри: - Эртанги ўйинга биз жуда ҳам кўп тайёргарлик кўрдик. Ўзбекистонга қарши ўйин қийин кечади деб ўйлайман.
Феликс Санчез: - Биз доимо ҳимояда хам ҳужумда ҳам балансни ушлашга интиламиз. Эквадорга қарши ўйиндан сўнг биз айрим ўйинчиларга дам беришга ҳаракат қилдик. Улар биз учун муҳим футболчилар. Уларни Осиё чемпионлар лигасида ҳам муҳим беллашувлар кутиб турибди. Бизда уларни ўрнини боса оладиганлар етарлича топилади.
Мен Қатар терма жамоасида анча йилдан бери ишлаяпман. Қатарда мени барча нарса қониқтиради ва мен шартномам ҳақида гапиришни истамайман.
Муҳаммад Албакри: - Қатарда авлодлар алмашинуви кетмоқда. Жамоамизга мукаммалликка эришиш учун озгина вақт керак ва тез орада сиз Қатарнинг ҳақиқий кучини кўрасиз.
Фикрлар