Расман! Игуаин ва Кальдар "Милан"да, Бонуччи эса "Ювентус"да
Леонардо Бонуччи яна "Ювентус" сафига қайтди. У жамоа билан 2022 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Ҳужумчи Гонсало Игуаин ва ҳимоячи Маттиа Кальдарлар эса "Милан"на йўл олишди. Италиялик футболчи "россонерилар" билан 4 йиллик битимга имзо чекди.
Игуаин эса бир мавсумни ижара асосида "Милан"да ўтказади. Бунинг учун миланликлар 18 млн евро тўлашади. 2019 йилда эса яна 36 млн евро тўлаб, аргентиналик форварднинг трансфер ҳуқуқини сотиб олишлари мумкин. Қолаверса, бу суммани икки йилга бўлиб тўлаш имкониятларига ҳам эгалар.
Фикрлар