Расман! Паулиньо "Порту"да

“Порту” ўз сафига “Портимоненсе” ярим ҳимоячиси Паулиньо Соаресни қўшиб олди.

“Порту” клубининг расмий сайти хабар беришича, 23 ёшли бразилиялик футболчи мавсум якунигача ижара шартномаси бўйича жамоага келиб қўшилган ва 6 рақам остида тўп суради.

Маълумот учун, хавбек ушбу мавсумда "Портимоненсе" сафида 19 учрашувда майдонга тушиб, 2 марта рақиб дарвозасини ишғол этган ва 5та ассистентлик қилишга муваффақ бўлган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!