Рибери: "Бавария"га яна қайтаман
Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Франк Рибери келажакда ушбу жамоага албатта қайтиши ҳақида гапирди.
“Бавария” – менинг оилам. Мен ўз тарихимни айнан шу ерда ёздим. Агар клуб жорий мавсум чемпионликни қўлга киритса, у ҳолда мен 9 карра Бундеслига чемпиони бўлган “Бавария” тарихидаги биринчи футболчига айланаман.
Агар мен “Бавария”дан кетсам, албатта яна бу ерга қайтаман. Бироқ, бошқа ролда. Бу нарса хатто шартномамда ҳам ёзилган”, - дейди франциялик футболчи.
Маълумот учун, Рибери “Бавария” шарафини 2007 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 411та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 122та гол ҳамда 180та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг амалдаги шартномаси эса жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар