Роберто Манчини: “Милан”ни бошқараман деб ўйламайман

 

Бир неча кундан бери Италиялик мутахассис Роберто Манчини “Милан” клубини бошқариши мумкинлиги тўғрисида хабарлар тарқалганди. Шу боис Манчини бу маълумотларга ўз фикрини билдириб ўтди. Бу ҳақда Calciomercato хабар бермоқда.

– “Милан”ни бошқараман деб ўйламайман. Болоньяга борганимнинг сабабби у ерда менинг дўстларим бор. Тўғри, “Милан” директорлари билан танишман, лекин улар билан мулоқот қилганимга анча бўлди, - дейди Манчини.

Эслатиб ўтамиз, Робекрто Манчини олдинроқ Миланнинг “Интер” жамоасини ҳам бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!