Россиялик депутат: Кокорин ва Мамаев бемалол UFC’да Нурмагомедовнинг ўрнини эгаллаши мумкин
Россия давлат Думаси депутати Игорь Лебедев зўравонлик қилиб хибсга олинган "Зенит" ҳужумчиси Александр Кокорин ҳамда "Краснодар" ярим ҳимоячиси Павел Мамаевларни жазолаш юзасидан ҳазиларалаш фикр билдирди.
“Айтишларича Хабиб Нурмагомедов ва унинг жамоаси яқин орада UFC’да жанг ўтказа олмас экан. Россияда уларнинг ўрнини эгаллашга лойиқ бошқа жангчилар бор. Айрим тушунмовчиликларга кўра улар ҳозирча футбол ўйнашмоқда, бироқ улар учун буни алмаштириш осон”, - дейди депутат.
Таъкидлаш керакки, Кокорин ва Мамаев ҳамда унинг дўстлари кеча Россиянинг Биринчи канал бошловчиси Ольга Ушакованинг ҳайдовчисини Виталий Соловчук ва автомобил саноати департаменти директори Денис Пакни дўппослашган эди.
Фикрлар