Сауль фаолиятини қайси клубда тугатиш истаги бор эканини айтди

Мадриднинг “Атлетико” клуби ярим ҳимоячиси Саул Ньигес ўз фаолиятини амалдаги клубда якунлаш истаги бор эканини маълум қилди.

“Ҳақиқатдан ҳам бутун умримни “Атлетико”да ўтказишни ва фааолиятимни шу ерда якунлашни истардим. Аммо футбол оламида нима содир бўлиши мумкинлигини олдиндан айтиш қийин. Агар клубда хатти-ҳаракатларим маъқул келмаса, жамоада мени ёқтирмай қолишлари мумкин”, – деди испаниялик футболчи.

Маълумот учун, Сауль 2010 йилдан буён “Атлетико”да фаолият олиб бормоқда. Ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячига “Реал” ва “Барселона” қизиқиш билдирганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!