"Севилья" "Барселона" тарбияланувчиси билан шартнома имзолади

Франциянинг "Ренн" клуби ҳимоячиси Жорис Ньяньон ҳамда "Сельта" аъзоси Серджи Гомес фаолиятини Испаниянинг "Севилья"сида давом эттиради. 

Айтиб ўтиш жоизки, франциялик футболчининг андалусия клуби билан шартномаси 5 йилга, каталонияликнинг шартномаси эса 4 йилга имзоланган.

Аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, Ньяньоннинг трансфери "Севилья" учун 13-15 миллион еврога тушиши қутилмоқда. 25 ёшли "Барселона" тарбияланувчиси "тулкилар" сафига 3-4 миллион евро эвазига келиб қўшилган.

gnagnon_0367582

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!