"Севилья" навбатдаги трансферини эълон қилди
Амстердамнинг "Аякс" клуби ҳимоячиси Максимилиан Вебер фаолиятини "Севилья"да давом эттирадиган бўлди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра томонлар ўзаро келишувга эришишди. Футболчи тиббий кўрикдан ўтиши биланоқ шартнома имзоланади. 20 ёшли австриялик футболчининг трансфери андалусияликларга 10,5 млн еврога тушади.
Маълумот учун, Вебер амстердамликлар сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 39та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган. Австрия терма жамоаси сафида эса 1та учрашув ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, "Севилья" бундан аввалроқ "Барселона" форварди Мунир Эл-Хаддадини сотиб олган эди.
Фикрлар