"Шальке" форварди Германия терма жамоаси қароргоҳини тарк этди

  • 12 ноябрь, 2018, 21:20
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Шальке" клуби ҳужумчиси Марко Ут Россия терма жамоасига қарши ўйинда Германияга ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда Kicker нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Унга кўра 27 ёшли футболчи мушакларидан жароҳат олган ва шу сабабли даволаниш учун яна клуб ихтиёрига қайтган.

Маълумот учун, Ут жорий мавсум “Шальке” сафида жами 17та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Германия – Россия учрашуви 15 ноябрь куни Лейпциг шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!