"Спартак" бош мураббийини истеъфога чиқарди

Москванинг "Спартак" клуби ўзининг расмий сайтида жамоа бош мураббийи Массимо Карреранинг истеъфога чиқарилгани ҳақида эълон қилди.

Энди жамоани вақтинча унинг ассистенти Рауль Рианчо бошқариб турадиган бўлди.

Маълумот учун, 54 ёшли италиялик мутахассис “Спартак”ни 2016 йилдан буён бошқариб келаётган эди. Жамоа унинг қўл остида Россия чемпиони ва Суперкубоги соҳибига айланди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Спартак" Каррера ўрнига "Монако"дан истеъфога чиққан Леонарду Жардимни таклиф қилиши мумкинлиги борасида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, "Спартак" айни дамда Россия премьер-лигасида 18 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!