Старриж "Ливерпул"дан кетмоқчи эмас
"Ливерпуль" клуби форварди Дэниел Старриж янги мавсумда жамоа устози Юрген Клоппга ўзининг нималарга қодир эканлигини исботламоқчи.
“Мен ўзимни “Ливерпул”да кўряпман ва умид қиламанки ушбу жамоанинг бир қисмига айлана оламан. Янги мавсумга тайёргарлик ёмон кетмаяпти. Шу боис мен ўз устимда кўпроқ ишлаб, ўз спорт формамни тиклаб олишим лозим. Янги мавсум бошланишини интизорлик билан кутяпман ва бу ерга қайтганимдан хурсандман”, - дейди Старриж.
Эслатиб ўтамиз, Старриж ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Вест Бромвич" сафида ижара асосида ўтказган ва бирорта ўйинда ҳам гол ура олмаган эди.
Фикрлар