“Суонси” ҳимоячиси “Фулхэм” аъзосига айланди
“Суонси” жамоаси ҳимоячиси Алфи Моусон ўз фаолиятини “Фулхэм”да давом эттиради. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида эълон қилинди.
Англиялик 24 ёшли футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва 4 йиллик шартномага имзо чикди. Трансфер қиймати ҳозирча маълум қилинмаяпти.
Ўтган мавсумда Моусон “Суонси” таркибида 38 учрашув ўтказиб, 2 та голга муаллифлик қилди.
Фикрлар