"Тоттенхэм"нинг асосий футболчиларидан бири бу йил бошқа майдонга туша олмайди

  • 8 ноября, 2018, 20:59
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби хавбеки Муса Дембеле ўнг оёқ пайларидан жиддий жароҳат олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Tecno

Хабарда айтилишича 31 ёшли бельгиялик футболчи энди камида 2 ой даволаниши керак. Аниқроғи, у энди 2018 календар йилида бошқа майдонга туша олмайди.

Эслатиб ўтиш лозимки, “шпорлар” сафида шунингдек Дэнни Роуз ҳамда Ян Вертонгенлар ҳам даволанишни давом эттиришмоқда. Энди улар қаторига Дембеле ҳам қўшилди.

Маълумот учун, Дембеле жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 13та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию