Умид Аҳмаджонов Осиё Кубоги–2019 қуръа маросимида иштирок этади

 

Шу йилнинг 4 май куни Дубайдаги "Armani Hotel" меҳмонхонасида Осиё Кубоги-2019 мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Мазкур маросимда барча иштирокчи терма жамоалар вакиллари иштирок этади. 

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа таклифига кўра Осиё Кубоги–2019 мусобақасига қуръа ташлаш маросимида иштирок этиш учун Дубайга йўл олди.

Умид Аҳмаджонов Дубайда маросимда иштирок этиш билан бирга ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан ҳам учрашиши режалаштирилган. Учрашув давомида Ўзбекистонда футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва янги лойиҳалар муҳокама қилинади.

Маълумот учун, Осиё Кубогида бу сафар тарихда биринчи марта 24та жамоа иштирок этади. Қуръа пайтида жамоалар 6тадан тўртта саватчага бўлинади. Ўзбекистон 2-саватчадан жой олган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!