Вакилларимиз Қатарни янчиб ташлашди
Осиё ўйинларидан ўрин олган футбол бўйича Ўзбекистон ва Қатар Олимпия терма жамоаларининг гуруҳ босқичи доирасидаги ўйини ўз якунига етди.
Вакилларимизнинг тўла устунлигида ўтган баҳсда 0:6 ҳисоби қайд этилди. Хусусан, дастлаб 38-дақиқада Забиҳилло Ўринбоев ҳисобни очган бўлса, 43-дақиқада Икром Алибоев иккинчи голни уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, 46, 49, 53 ва 74-дақиқаларда Достон Ҳамдамов, Жавоҳир Сиддиқов ва Жалолиддин Машарипов, Бобур Абдиҳолиқовлар томонидан киритилган голлар вакилларимизнинг мутлақ ғалабасини таъминлади.
Қайд этиш жоиз вакилларимиз 19-август куни кейинги ўйинни Таиланд терма жамоасига қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан 17:00 да бошланади.
Фикрлар