Верраттининг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди
ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Марко Верратти тиззасидан олган жароҳат сабаб камида 3 ҳафта майдонга туша олмайдиган бўлди. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар тарқатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, италиялик футболчи Франция чемпионатининг 21-турида "Генгам"га (9:0) қарши баҳсда жароҳат олган эди.
Маълумот учун, Верратти ПСЖ сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум жами 14та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга эришди.
Фикрлар