Яна бир машҳур футболчи океан ортига йўл олмоқда

АҚШнинг "Лос-Анжелес Гэлакси" клуби "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ форварди Жузеппе Россини ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра томонлар деярли ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувга эришишган. АҚШ клуби тез орада 32 ёшли италиялик футболчининг трансфери ҳақида расман эълон қилади.

Эслатиб ўтамиз, Россининг сўнгги жамоаси "Женоа" бўлган эди. У шунингдек "Ньюкасл", "Парма", "Вильярреал", "Фиорентина", "Леванте" ҳамда "Сельта" каби жамоаларда тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!