"Ювентус" Алекс Сандрони ПСЖга сотиши мумкин

Туриннинг “Ювентус” клуби ўзининг бразилиялик ҳимоячиси Алекс Сандрони ПСЖга сотиб юбориши мумкин.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли футболчи аллақачон парижликлар билан шахсий келишувга эришиб бўлган. Энди иккала жамоа раҳбарияти ушбу трансфер юзасидан музокаралар ўтказиб, бир қарорга келса бас.

Таъкидлаш керакки, агар Алекс Сандро жамоани тарк этса, “Ювентус” унинг ўрнига “Реал” ҳимоячиси Марселони ҳарид қилади. Бундан аввалроқ Криштиану Роналдуни Туринга олиб ўтган агент Жорже Мендеш Марселонинг трансфери бўйича ҳам ишларни бошлаб юборгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!