Зидан "Барселона" суперрекордини йўққа чиқармоқчи
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Барселона"нинг мағлубиятсиз сериялардан иборат рекордини йўққа чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда.
Ўтган мавсумда "Барселона" кетма-кет 39 та учрашувда мағлубиятсиз ўйнади. Бу натижа испан клублари учун рекорд натижа ҳисобланади. Каталонияликларнинг мағлубиятсиз сериясини ўтган йили айнан Зинедин Зидан бошчилигидаги "Реал" футболчилари тўхтатган эди. Мадриклар "Камп Ноу"да 2:1 ҳисобида зафар қучганди.
Айни пайтда "Реал" 38 та ўйинни мағлубиятсиз якунлаган. Зидан шогирдлари бугун испания чемпионатининг 17-турида ўз майдонида "Гранада" футболчиларини қабул қилади ва мезбонлар мағлубиятга учрамаса, "Барселона"нинг рекордини такрорлайди.
- 39-учрашувни ҳам мағлубиятсиз якунлаш учун ўз ўйинимизни ўйнашимиз керак, - деди Зинедин Зидан. - Биз ҳар куни жамоага ғалаба келтириш учун қаттиқ ишлаяпмиз. Ҳамма "реал" фақат ғалаба қозонишини ва кетма-кет рекордларни уришини истайди. Лекин биз рекордлар учун ўйнамаймиз. Мен шогирдларим ҳар куни ўсишга эришиши учвун меҳнат қиламан.
"Реал" Испания чемпионатида 15 та учрашувдан сўнг, 37 очко билан пешқадамлик қилмоқда. "Барселона" эса мадридликлардан битта ўйин кўп ўтказган ҳолда 34 очко жамғарган.
Фикрлар