А Серия. "Фиорентина" камбэк амалга ошириб, "Рома"ни мағлуб қилди
А Сериянинг 37-туридан ўрин олган "Фиорентина" - "Рома" баҳси бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, Эл-Шаарави 11-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 85-дақиқада Йовия имкониятларни тенглаштирди. Орадан кўп ўтмай Иконе ғалаба голини уриб кетди.
Шу тариқа, "Рома" турнир жадвалида 6-ўринга тушиб кетди. "Фиорентина" эса 9-поғонага чиқиб олди.
Фикрлар