А Серия. Моуриньо майдондан четлатилган ўйинда "Рома" мағлубиятга учради
А Сериянинг 24-туридан ўрин олган "Кремонезе" - "Рома" учрашуви ўз ниҳосига етди. Ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, 17-дақиқада Франк Тсаджу жамоасини олдинга олиб чиқди. 71-дақиқада эса Спиназзола ҳисобни тенглаштирувчи голни урган бўлса, орадан 8 дақиқа ўтар-ўтмас рефери римликлар дарвозасига 11 метрлик жарима зарбаси белгилади. Чиофини пенальтидан унумли фойдаланиб, жамоасига ғалаба келтирди. Баҳсниг 47-дақиқасида Моуриньо қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. У ушбу мавсумнинг ўзида 3-марта ўйиндан четлатилмоқда.
Шу тариқа, "Рома" турнир жадвалида 3-ўринга чиқиб олиш имкониятини қўлдан бой берди. Клуб айни дам 5-поғонада бормоқда.
Фикрлар