А Серия. "Ювентус" аутсайдерни қийинчилик билан таслим этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

А Серия 35-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Венеция" баҳси якунланди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Туринликларнинг ҳар икки голига Бонуччи муаллифлик қилди. Венеция клуби таркибида Араму ўз номини таблога ёздириб қўйди. 

Шу тариқа, "кекса синьора" ҳисобидаги очколар сони 69 тага етди. Айни вақтда улар 4-ўринни банд этган. 22 очкоси бор "Венеция" сўнгги ўринда бормоқда. 



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!