
А Серия. "Ювентус" йўқотишлар билан ўйнаган "Наполи"ни енга олмади
А Серия 20-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Наполи" ўйини якунига етди. Мазкур баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Дастлаб, 23-дақиқада Мертенс ҳисобни очди. 54-дақиқада Кьеза мувозанатни тиклади ва ўйинда бошқа гол киритмади.
Айни вақтда 40 очкога эга Неапол клуби Италия чемпионати турнир жадвалида 3-ўринни банд этган. 35 очкоси бор туринликлар 5-поғонада бормоқда.
Фикрлар