А Сериянинг энг бағрикенг футболчиси тарихда қолди
“Аталанта” сардори Алехандро Гомес А Серияда бир мавсумда 15 та голли пас берган XXI асрдаги биринчи футболчи бўлди. У ўзи гол уришдан кўра, жамоадошларига голли пас узатишни маъқул кўради.
Гомес “Наполи”га қарши ўтказилган учрашувда Марио Пашалични голли вазиятга чиқарди.
Жорий мавсумда 28 та ўйинда иштирок этган 32 ёшли аргентиналик футболчи 15 та ассистдан ташқари, рақиблар дарвозасини олти маротаба ишғол қилган.
“Аталанда” кетма-кет еттита учрашувни ўз фойдасига ҳал қилиб, чемпионатда тўртинчи поғонада бормоқда.
Фикрлар