Аббос Файзуллаевнинг ота-онасига “Умра” сафарига йўлланма совға қилинди (фото)

Гулистон шаҳрида Наврўз тантаналари ва сайли бошланди. Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев ташкил этилган байрам тадбирларида иштирок этиб, халқимизни айём билан табриклади.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, футбол бўйича U-20 Осиё Кубоги ғолиби, чемпионатнинг “Энг яхши футболчиси” сирдарёлик Аббосбек Файзуллаевнинг ота-онасига вилоят аҳли номидан “Умра” сафарига йўлланма совға қилди.

Аввалроқ, Давлатимиз раҳбари томонидан футбол бўйича Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон ёшлар жамоасига 33 та "Жентра" автомобиллари совға қилинганди. 

IMG_20230321_153109_835

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!