Аббосбек Файзуллаев Испанияга йўл олиши керак...
Кучли бешлик чемпионатларида ҳозирча икки нафар легионеримиз бор. Элдор Шомуродов уч йилдан бери А Серияда фаолият юритмоқда. “Женоа”, “Рома” “Специя”даги фаолиятидан кейин энг машҳур ҳужумчимиз жорий мавсумни “Кальяри” сафида ўтказадиган бўлди.
19 ёшли Абдуқодир Ҳусанов эса, Франция вице-чемпиони “Ланс” таркибида дебютини ўтказиб, ушбу мамлакат чемпионатида майдонга тушган биринчи ўзбек футболчиси сифатида тарихга номини муҳрлади.
Яқин келажакда топ-лигалардан бирига ўтиши мумкин бўлган ўзбек футболчиларидан бири Аббосбек Файзуллаев эътироф этилмоқда. Айни пайтда ЦСКАда порлай бошлаган ҳужумкор ярим ҳимоячининг биринчи мураббийи Дмитрий Ан Россия нашрларига берган интервьюсида буни алоҳида таъкидлади.
– Сизнингчи, 19 ёш – катта ўзгаришлар қилишга мос паллами?
– Ҳа, бунга аминман. Аббос шу пайтгача умрини фақат “Пахтакор”да ўтказди, энди янада ўсиш даври келди. Қаерда савия юқори бўлса, ана ўша жойда маҳорат ҳам ошади. Бизда доим уни топ-клуб даражасига етказиш вазифаси бўлган. Ўзим эса. Шогирдларимизни жаҳон чемпионатида кўришни орзу қиламан.
Аббос Аргентинадаги жаҳон чемпионатига чиққанида, буни эслади ва менга телефон қилиб, “Дмитрий Михайлович, орзунгиз ушалди”, - деди. Жуда мамнун бўлдим.
–Аббосни Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақиришяпти. Ҳали эрта эмасми?
– Ҳеч қачон эрта бўлмайди. Аббос ҳозирнинг ўзида захирадан майдонга туўиб, ўйинни кучайтириши ва учрашув натижасига таъсир кўрсатиши мумкин.
– Файзуллаевга ўйин услуби жиҳатидан Европанинг қайси чемпионати мос тушади?
– Испания чемпионати тўғри келади, деб ўйлайман. Менимча, у ўша ерда ўзини ва техникасини яққол намойиш қила олади.
Эслатиб ўтамиз, Аббосбек Файзуллаев “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. 2021 йилнинг бошидан пойтахт клубининг асосий таркибига қабул қилинган истеъдодли футболчи Ўзбекистон Суперлигасида 33 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини етти маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига учта голли пас узатган.
19 ёшли футболчимиз Осиё Чемпионлар лигасида бешта ўйинда битта тўп киритган бўлса, Ўзбекистон кубоги доирасида учта беллашувда тўп тепиб, бир жуфт гол муаллифи бўлган.
Аббос 2023 йилнинг июнь ойидан Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб қилинмоқда. Ҳозирча, уч та баҳсда қатнашган кўп қиррали истеъдоди соҳиби халқаро миқёсдаги голлари ҳисобини ҳам очишга улгурган.
Аббосбек Файзуллаев Россия Премьер-лигасида тўртта учрашувда қатнашиб, биттадан гол ва ассист муаллифи бўлди. Шунингдек, Россия кубоги доирасида икки маротаба бошланғич таркибда майдонга тушди.
Файзуллаев Европага кетмоқчи эди...
Файзуллаев қаерда ўйнаши кераклигини айтишди
Шомуродовдан гол уришни талаб қилишяпти!
Легионер мана шундай бўлади: Зўрлигини исботлаш учун Файзуллаевга 45 дақиқа кифоя қилди!
Ўзбекистон ва Россия тўқнашувида олтита гол бўлди
Шомуродовни уйғотиб қўйинглар...
Фанатлар Шомуродовдан нимани талаб қиляпти?
Шомуродовдан қандай қилиб максимум фойда чиқариш мумкин?
Фикрлар