Шомуродовдан гол уришни талаб қилишяпти!
Италия А Сериясининг бешинчи турида “Кальяри” футболчилари Бергамода “Аталанта” меҳмони бўлди.
Бу учрашувда Элдор Шомуродов илк бор бошланғич таркибдан жой олди. Бунгача Леонардо Паволеттининг бетоблик туфайли учрашувда қатнаша олмагани ва ўтган турда Шомуродов анча ишончли ҳаракат қилгани сабаб бўлди.
“Аталанта” беллашувда сардинияликлардан анча устун эканини намойиш қилди. Бу натижада ҳам ўз аксини топди – 2:0.
“Кальяри” ўйинларини ёритиб бораётган https://www.cagliarinews24.com сайти экспертлари жамоа вакилларининг ҳаракатларини қуйидагича баҳолади.
Борис РАДУНОВИЧ 6:
Биринчи бўлисда Ружерининг зарбасини қайтариб, жамоасини голдан сақлаб қолди. Бироқ мезбонлар биринчи тўпни киритган вазиятда яна сейв қилиши мумкин эди.
Альберто ДОССЕНА 5:
Рақиб футболчиси Лукмен Доссенани анча қийнади. “Кальяри” вакили ҳимояланишда етарли даражада ишончли ўйнай олмади.
Пантелис ХАЦИДИАКОС 5:
Грециялик ўйинчи ҳам рақиб ҳужумчиларига кутилган даражада қаршилик кўрсата олмади. 64-дақиқада ўрнини Томмазо Аужеллога бўшатиб берди.
Томмазо АУЖЕЛЛО 6:
Анча ишончли ўйнади. Майдон марказида устунликни жамоасига олиб беришга ҳаракат қилди.
Адам ОБЕРТ 5.5:
Бу футболчи ҳам рақиб ҳужумчиларини қайтаришда анча қийналди.
Найтан НАНДЕС 6:
Ўз қанотидан ташқари, марказда ҳам ҳимояни ушлашга ёрдам берди. Фаол ўйнади, лекин бу жамоага ёрдам бермади.
Иброҳим СУЛЕМАНА 5.5:
Бу ўйинчи кўп югурди, бўш зоналарни ёпишга ҳаракат қилди, бироқ рақибнинг устунлигини бартараф эта олмади.
Николас Виола 6:
64-дақиқада Сулеманани алиштирган Виола ярим ҳимояда анча тартибли ўйнади, ҳужумга ёрдам беришга ҳаракат қилди.
Антуан МАКУМБУ 5:
Тўпни ўзида жуда кўп ушлаб туришга уринди. Шунга яраша кўп марта тўпни рақибга олдириб қўйди.
Алессандро ДЕЙОЛА 5:
Дейола ўйинда кўринмай қолди. Шу боис, мураббийлар штаби танаффусдан кейин уни ўйинга туширмади.
Габриэле ДЗАППА 6:
Иккинчи бўлимда Дейола ўрнига майдонга тушган футболчи жамоанинг ҳужум салоҳиятини анча оширди.
Пауло АЦЦИ 5:
Аццига қарши ўйнаган мезбонлар футболчиси Давиде Дзаппакоста унинг олдигга ўтишига йўл қўймади. Аццини ҳимояга қамаб қўйди.
Гажтано ОРИСТАНИО 6:
78-дақиқада Аццининг ўрнини эгаллаган Ористанио гол уришга яқин келганди. Унинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди.
Зито ЛУВУМБО 6.5:
Ҳар доимгидек рақиб ҳимоя чизиғига хавф солди. Бироқ ҳаракатчан ҳужумчи ҳам дарвозага йўл топа олмади.
Элдор ШОМУРОДОВ 5.5:
Шомуродовда ўзини кўрсатиб, гол уриш учун иккита вазият бўлганди. Легионер улардан фойдалана олмади. Кўп ва яхши ҳаракат қилди. Бироқ булар гол уриш учун етарли бўлмади. Ўрнини 78-дақиқада жароҳатдан қутилган Андреа Петаньяга бўшатиб берди.
Андреа ПЕТАНЬЯ 6:
Ўйинга жуда яхши қўшилди. Жамоадошларига фаоллиги билан ўрнак бўлди.
Неймар “Навбаҳор” билан ўйинни унутолмаяпти. У жанжал кўтарди!
“Кальяри”да нохуш ҳолат, Раньери Шомуродовга суянади!
Қозоқлар Ҳасанбой Дўстматовни “урмоқчи”!
Файзуллаев қаерда ўйнаши кераклигини айтишди
Легионер мана шундай бўлади: Зўрлигини исботлаш учун Файзуллаевга 45 дақиқа кифоя қилди!
Ўзбекистон ва Россия тўқнашувида олтита гол бўлди
Шомуродовни уйғотиб қўйинглар...
Фанатлар Шомуродовдан нимани талаб қиляпти?
Шомуродовдан қандай қилиб максимум фойда чиқариш мумкин?
Фикрлар