Абрамович: Тухель бу юлдузни жамоага яқинлаштирма!
Football London нашрининг хабар беришича, “Челси” хўжайини Роман Абрамович бош мураббий Томас Тухель олишни орзу қилаётган Усмон Дембелени ўз жамоасида кўришни истамаяпти.
Франция терма жамоаси юлдузи мавсум якунланиши билан “Барселона”ни тарк этишга қарор қилган ва ҳозир ўзига янги жамоа топиш билан банд.
Дембелени юлдуз даражасига айнан Томас Тухель қўл остида кўтарилган. Бу ўйинчига “Боруссия”да устозлик қилган германиялик мутахассис бу гал уни “Челси”да ўйнатмоқчи бўляпти.
Манбанинг таъкидлашича, Абрамовичга Дембеленинг интизомсизлиги ёқмайди. Россиялик миллиардер унинг ўрнига “Лидс” вакили Рафиньяни трансфер қилиш лозимлигини уқтирмоқда. Қатор гранд клублар нишонидаги Рафинья учун 50 миллион фунт тўлаш керак бўлади.
Фикрлар