Африка Миллатлар кубоги. Кот-д'Ивуар финалда камбэк амалга ошириб, турнир ғолибига айланди

Африка Миллатлар кубоги финалида Нигерия ва Кот-д'Ивуар терма жамоалари ўзаро куч синашишди. 

Дастлаб, Эконг нигерияликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 62-дақиқада Кессье имкониятларни тенглаштириб қўйди. 81-дақиқада эса Аллер ғалаба голини уриб кетди. 

Шу тариқа, Кот-д'Ивуар Африка Миллатлар кубогини қўлга киритди. 

Image

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!